Жўрабек Каримов мусобақани тарк этди

Бухоро шаҳридаги “Дилкушо” теннис марказида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган "Фьючерс" мусобақасида биринчи давра баҳслари қизғин ўтмоқда. 

Афсуски ушбу даврада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган теннисчиларнинг сафи иккитага камайди.

Умидли теннисчимиз Жўрабек Каримов беларуслик Сергей Бетовга қарши ўтган ўйинда ҳар иккала сетда 6:4 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, ёш теннисчимиз Аҳад Эрматов яна бир беларуслик Иван Лиутаревичга 6:1, 6:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!