
Каролин Гарсия: Омад келмаса қийин экан
Франциялик теннисчи Каролин Гарсия Мадрид шаҳрида ўтаётган мусобақанинг финалига чиқа олмади.
У турнирнинг ярим финалида голландиялик Кики Бертенс қарши кортга чиқди. Мазкур учрашувда Каролин рақибига ҳар иккала сетда бир хил 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди
Шу тариқа зафар қучган Бертенс "Mutua Madrid Open" финалида чехиялик Петра Квитова ҳамда Каролина Плишкова учрашуви ғолибига қарши ўйин ўтказади.
Комментарии