Каролин Плишкова "Porsche"ни уйига олиб кетмоқчи

424

Каролин Плишкова

Чехиялик теннисчи Каролин Плишкова "Porsche Tennis Grand Prix" турнирини муваффақиятли бошлади.

У мусобақанинг биринчи даврасида голландиялик Кики Бертенсга қарши кортга чиқди. Каролинанинг тўлиқ устунлигида ўтган ўйинда 6:2, 6:2 ҳисоби қайд этилди.

Штутгарт шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақанинг иккинчи даврасида Плишкова россиялик Вероника Кудерметова, ёки испаниялик Карла Суарес Наваррога қарши кортга чиқади.

Sports.uz