Макарова учун "Ролан Гаррос" якунланди

Франция пойтахтида давом этаётган "Ролан Гаррос" мусобақасида россиялик Екатерина Макарова ўз иштирокини якунлади. 1 соат, 17 дақиқа давом этган учрашувда 6:4, 6:2 ҳисоблари қайд этилди. 

Шунингдек, ғолибликка асосий даъвогарлардан украиналик Элина Свитолина ҳам кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди. Словакиялик Виктория Кузьмовага қарши кечган баҳс Свитолинанинг 6:3, 6:4 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Свитолинанинг кейинги даврадаги рақибаси мусобақанинг 31-сараланган теннисчиси руминиялик Михаэла Бузарнеску бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!