Маргарита Гаспарян Испанияда финалга чиқди

Россиялик Маргарита Гаспарян Испаниянинг Лес-Франкесес-дель-Вальес шаҳридаги ITF мусобсақасда финалга чиқди.

Маргарита мусобақанинг ярим финалида британиялик Кэти Суонга қарши кортга чиқди. Ўйиндаги ҳисоб 6:1, 2:0 бўлиб турган бир вақтда Кэти учрашувни ўтказишдан бош тортди.

Энди у мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида мезбон теннисчи Паула Бадоса билан куч синашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!