315

Россиялик теннисчи Мария Шарапова "Mutua Madrid Open" турнирининг учинчи даврасидан муваффақиятли ўтди.

У ушбу босқичда франциялик Кристина Младеновичга қарши кортга чиқиб, якунда 6:3, 6:4 ҳисобида ғолиб бўлди. Энди Шарапова чорак финалда голландиялик Кики Бертенга қарши кортга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Мария WTA  турнирларининг чорак финалида сўнгги маротаба январь ойида ўйнаган. "Премьера" мусобақаларида эса бир йилдан кўпроқ вақт давомида ушбу босқичга чиқа олмаган эди.

Sports.uz

Sports.uz 2018