Мария Шарапова: Мақсадим жиддий

Россиялик теннисчи Мария Шарапова "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирига жиддий тайёрланмоқда.

Мария Шарапова ўзининг "Instagram" даги саҳифасига "Тайёрланмоқдаман" деб ёзиб қўйган. Бу шарҳдан шуни тушуниш мумкинки, малла соч теннисчи мазкур мусобақадан юксак натижаларни кўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Франция очиқ чемпионатини икки маротаба ютиб олган. Бу йилги мусобақада Мария биринчи даврада голландиялик Ришель Хогенкампга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!