210

Германиянинг Штутгарт шаҳрида  “АТР Mercedes Cup” турнири 17 июнга қадар давом этади.

Соврин жамғармаси 729.340 евро бўлган мусобақанинг биринчи даврасида венгриялик Мартон Фучович америкалик Денис Кудлани  6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Турнирда бугун Пражнеш Гуннесваран (Ҳиндистон) – Денис Шаповалов (Канада), Милош Раонич (Канада) – Мирза Башич (Босния ва Герцеговина), Виктор Троицки (Сербия) – Фелисиано Лопес (Испания) Максимилиан Мартерер (Германия) – Виктор Галович (Хорватия) баҳслари ўтказилади.

Sports.uz

 

Sports.uz 2018