Нигина Абдураимова бош совринга яқинлашмоқда

181

Нигина Абдураимова бош совринга яқинлашмоқда

Тажрибали теннисчимиз Нигина Абдураимова Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси - ITF томонидан ўтказилаётган "Shymkent Open - 2018" турнирининг ярим финалига чиқди.
 
Нигина чорак финал баҳсида беларуслик Анна Кубарева билан куч синашиб, якунда 6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Энди у финал йўлланмасини қўлга киритиш учун россиялик Варвара Флинкга қарши ўйин ўтказади. Мазкур учрашувда теннисчимизга омад тилаб қоламиз.
 
Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.