Полин Парментье "Taiwan Open – 2018"да барчани лол қолдирди

Тайванда хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган “Taiwan Open – 2018” мусобақасида франциялик Полин Парментье япониялик Куруми Нара билан рақобатлашди.

Биринчи даврадаги ушбу учрашувда Полин рақибини уч сетда – 1:6, 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, хитойлик Ван Яфань яна бир япон теннисчиси Рису Одзаки устидан 6:2, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа навбатдаги босқичда Ван ва Полин ўзаро куч синашадиган бўлди.

Sports.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!