Қизларимиз Индонезияни ҳам мағлуб этди

Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси норасмий Жаҳон Чемпионати саналмиш, Федерация кубоги турнири доирасида қизларимиз бугун Индонезия термасига қарши кортга чиқишди.

Илк ўйинда Нигина Абдураимова WТА рейтингида ўзидан 853 поғона пастда турган Лавиния Танантага 4:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова эса Беатрис Гумуляга ҳеч қандай имконият қолдирмади – 6:1, 6:1.

Жуфтлик баҳсларида иштирок этган Оқгул Омонмуродова/Нигина Абдураимова дуети Ромпиэс/Суджиади жуфтлигини 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Умумий 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Ирода Тўлаганова бошчилигидаги қизларимиз энди эртага Гонгконг термасига қарши баҳс олиб боришади.

Ушбу қарама-қаршилик Тошкент вақти билаб 10.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!