Рафаэль Надаль: Ришар Гаске болалигимизда мендан ҳам зўр эди

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль франциялик Ришар Гаскени фаолияти давомида 500-ғалабасини қўлга киритгани ҳақида тўхталиб ўтди.

"Бу ажойиб натижа. Гаске жуда яхши ва олий жаноб теннисчи. Турнирда у билан кўришиш, ёки ўйнаш менга завқ бағишлайди.  Биз бирга ўсдик. Болалигимизда у мендан яхши ўйнар эди.Ришар ўша вақтларда биздан ёши катталарга қарши ажойиб ўйнар эди.

Унинг барча ўйинларини кузатиб бораман. Мен унга доимо омад ёр бўлишини тилаб қоламан" - дейди Надаль.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!