Рафаэль Надаль ҳали нималарга қодир эканини кўрсатади

Лондон шаҳрида ўтаётган “Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирида испаниялик Рафаэль Надаль биринчи даврадан муваффақиятли ўтди.

Надаль ушбу ўйинда Исроил вакили Дуди Селани уч сетда – 6:3, 6:3, 6:2 ҳисобида таслим қилди ва навбатдаги босқичга йўл олди.

Энди Рафаэль Надалга мазкур мусобақада қозоғистонлик Михаэль Кукумшкин қаршилик кўрсатади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!