Рожер Федерернинг тарихий ғалабаси

Швейцариялик Рожер Федерер “Катта дубулға” туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг финал учрашувида хорватиялик Марин Чиличга қарши кортга чиқди.

Беш сет давом этган ўйинда Рожер 6:2, 6:7, 6:3, 3:6, 6:1 ҳисобида зафар қучди. Ушбу ғалаба швейцариялик теннисчига 4.000.000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули ва  2.000 рейтинг очкосини келтирди.

Шу тариқа, Федерер “Катта дубулға” туркумидаги мусобақаларда 20 маротаба бош совринни қўлга киритди. Унинг ҳисобида «Australian open” турниридаги совринлар сони олтитага етди. Шунингдек, у саккиз маротаба “Уимбилдон”да ғалаба қозонган бўлса, бир маротаба "Ролан Гаррос"нинг финалида ғолиб чиққан. “US Open”да эса беш марта бош соврин соҳибига айланган.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!