Саидаъло қийин ғалабага эришди

Баҳрайннинг Манама шаҳрида давом этаётган "Фьючерс" туркумидаги мусобақада саралаш беллашувлари якунланди.

Асосий тўр йўлланмаси учун курашган теннисчиларимиздан фақатгина Саидаъло Саидкаримов ўз мақсадига етишди. Ўзбекистонлик теннисчи ҳал қилувчи беллашувда нидерландиялик Рой Сарут де Валк билан куч синашди.

Икки соатдан ошиқ давом этган учрашувда Саидаъло Саидкаримов рақибини 7:6, 0:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, асосий тўрга чиқди.

Саралаш мусобақасининг ҳал қилувчи беллашувларида рақибларига имкониятни бой берган Шониғмат Шофайзиев ва Амал Султонбеков учун яккалик басҳлари эрта тугади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!