Санжар Файзиев эртага чорак финал баҳсида ўйнайди

Андижонда теннис бўйича ўтаётган халқаро турнирида фақатгина бир теннисчимиз – Санжар Файзиев яккалик баҳсларида иштирок этмоқда.

У мазкур мусобақанинг иккинчи даврасида россиялик Михаил Халдевга қарши ўтган ўйинда муваффақиятли иштирок этди ва чорак финалга чиқди. 

Энди у эртага бўлиб ўтадиган чорак финал баҳсида яна бир россиялик Роман Сафиуллинга қариш кортга чиқади. Мазкур учрашув 31 май куни соат 11:30да бўлиб ўтади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!