Сергей Фомин халқаро турнир ғолиби

Наманганда ўсмирлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган турнирда умидли теннисчимиз Сергей Фомин бош совринни қўлга киритди.

У мусобақада хитойлик Пенгю Луни 7:6, 6:2, туркиялик Берк Илкелни 6:1, 6:4, исроиллик Александер Гапоненкони 4:6, 7:6, 6:3, россиялик Алибек Качмазовни 6:1, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратиб финал йўлланмасини қўлга киритди.

Финалда Сергей яна бира туркиялик теннисчи Эмир Сендоганга қарши кортга чиқди ва 6:2, 6:1 ҳисобида енгди. Унинг бу ғалабаси нуфузли турнирдаги бош совринни олиб келди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!