Севил Йўлдошева халқаро турнир ғолиби

161

Севил Йўлдошева халқаро турнир ғолиби

Тожикистонда ўсмирлар ўртасида ўтган халқаро турнирнинг қизлар ўртасидаги баҳсларида Севил Йўлдошева бош совринни қўлга киритди.

Мусобақани иккинчи даврадан бошлаган Севил  россиялик теннисчилар – Екатерина Бремелни, Алена Кубанова, Арина Гумеровани енгиб финалга йўл олди.

Севил Йўлдошева мусобақанинг сўнгги финал учрашувида ҳам рус теннисчисига қарши кортга чиқди. У мазкур учрашувда Иулия Асановани 6:1, 7:6 ҳисобида мағлубитяга учратди.

Sports.uz