Симона Халеп ва Каролин Возняцки ўртасидаги финал учрашуви олдидан превью

Жорий йилги Австралия очиқ чемпионатининг финалига турнирда биринчи ва иккинчи рақамда сараланган Симона Халеп ҳамда Каролин Возняцки чиқди.

Бу йилги турнирда Серена Уильямс ва Виктория Азаренко каби кучли теннисчиларнинг йўқлиги, Мария Шарапова ҳамда Винус Уимльямснинг мусобақани эрта якунлагани сабаб, “Катта дубулға” туркумига кирувчи мазкур турнирнинг финалига илк маротаба чиққан икки теннисчи – Симона ва Каролин ўртасидаги учрашувга гувоҳ бўламиз.

Улар ҳақида қисқача маълумот:

Симона ва Каролин ўртасидаги ўзаро ўйинлар статистикаси:

Ўзаро ўйинлардаги ҳисоб 4:2 Возняцки фойдасига.

“Катта дубулға” мусобақларидаги турнирларда илк маротаба тўқнаш келмоқдалар. Шунингдек, финал учрашувида ҳам биринчи марта баҳслашмоқда.

Сўнгги учрашув ўтган йили Сингапурда WTA томонидан ташкил этилган якуний турнирда бўлиб ўтган. Унда Каролин 6:0, 6:2 ҳисобида зафар қучган.

Симона Халепнинг финалга қадар ўтказган ўйинлари:

909484364

Раунд 1:  Дестани Айява – 7:6, 6:1

Раунд 2: Эжени Бушар – 6:2, 6:2

Раунд 3: Лорен Дэвис – 4:6, 6:4, 15:13

Раунд 4: Наоми Осака – 6:3, 6:2

Чорак финал:Каролина Плишкова – 6:3, 6:2

Ярим финал: Анжелик Кербер – 6:3, 4:6, 9:7

Каролин Возняцкининг финалга қадар ўтказган ўйинлари:

wozniacki_4

Раунд 1:Михаэла Бузарнеску – 6:2, 6:3

Раунд 2: Яной Фетт – 3:6, 6:2, 7:5

Раунд 3: Кики Бертенс – 6:4, 6:3

Раунд 4:Магдалена Рибарикова – 6:3, 6:0

Чорак финал: Карла Суарес Наварро – 6:0, 6:7, 6:2

Ярим финал: Элизе Мертенс – 6:2, 7:6.

Бу натижалар фақатги рақамлар ва ортда қолган баҳслардир. Симона ва Каролин ҳар иккала теннисчи ҳам ўзгача услуб ва махоратли теннисчилардир. Улар ўртасида ким кучли ва тажрибалироқ эканини эртанги финал учрашувида билиб оламиз.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!