Слоан Стивенс икки хафтада миллионерга айланди
Майамида хотин-қизлар ўртасида ўтказилган "Miami open - 2018" турнири якунланди.
Мазкур мусобақанинг финал учрашувида америкалик Слоан Стивенс ва латвиялик Елена Остапенко ўзароқ рақобатлашди. Слоан ўйиннинг биринчи сетида тай-брекда ғалаба қозонган бўлса, иккинчи сетда рақибига фақатгина битта геймни бой бериб қўйди.
Шу тариқа 7:6, 6:1 ҳисобида зафар қучган Слоан Стивенс мусобақа бош соврини билан бирга WTA рейтингининг 1000 очкоси ва 1.340.860 АҚШ доллари пул мукофотини ишлаб олди.
Фикрлар