Теннисчилар “хотамтойлик” қилишди

Шу йилнинг март ойида WТА хамда USANA компанияси билан биргаликда “Аces for humanity” хайрия компанияси старт олган эди.

Унга кўра, “Премьер” туркумига кирувчи турнирларда эйс орқали қўлга киритилган ҳар бир очко учун теннисчилар 5 АҚШ доллар миқдоридаги маблағни хайрия қилишлари керак эди. Ушбу хайрия  аксияси элчилари Каролина Возняцки, Эжени Бушар, Моника Пуиг ва Чжэн Сайсай ҳар бир эйс учун 10 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни хайрия қилишди.

Бирмингэмдаги шундай турнирда 277 та эйс қайд этилди ва 1385 АҚШ доллари тўпланди. Умуман олганда эса, барча мусобақаларда ҳозирга қадар жами 2128 эйс қайд этилди ва 11 510 АҚШ доллари тўпланди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!