Виктория Азаренко бугун ярим финалда ўйнайди

Беларуслик Виктория Азаренко ва чехиялик Каролина Плишкова Майамида ўтаётган турнирнинг чорак финалида ўзаро рақобатлашди.

Улар ўртасида ўтган ўйинда Виктория 7:5, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа ғалабага эришган Азаренко "Miami Open - 2018" турниринг ярим финалида америкалик Слоан Стивенсга қарши кортга чиқади. Мазкур ўйин бугун Тошкент вақти билан 22:00 да бўлиб ўтади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!