Винус британиялик теннисчи қизни додини берди

Америкалик Винус Уильямс британиялик Йоханна Конта билан Майамидаги турнирнинг тўртинчи даврасида ўзаро куч синашди.

Улар ўртасидаги учршув уч сет давом этди. Винус ўйинда 5:7, 6:1, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўзаро ўйинлардаги ҳисобни тенглаштириб олди. Ҳисоб - 3:3.

Шу тариқа "Miami Open - 2018" турнирининг чорак финалида Уильямс ҳамюрти Даниэль Коллинзга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!