Зарина Дияс Чарльстонда қоқилди
Қозоғистонлик Зарина Дияс Чарльстонда ўтаётган мусобақанинг биринчи даврасидаги тўсиқдан ўта олмади.
У илк босқичда америкалик Кристине МакХэйлга қарши кортга чиқиб, якунда 4:6, 2:6 ҳисобида мағлубиятга учради.
Энди "Volvo Car Open - 2018" турнирининг иккинчи даврасида МакХэйл россиялик Дарья Касаткина билан рақобатлашади.
Фикрлар