Альберт Рамос Риода Николас Харридан ҳамюртининг аламини олмоқчи
Испаниялик Альберт Рамос Рио-де-Жанейрода ўтаётган турнирнинг илк тўсиғидан муваффақиятли ўтди.
У мусобақанинг биринчи даврасида бразилиялик Рожерио Дутра да Силвани 6:3, 3:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Рамос энди “Rio Open – 2018” турнирининг чорак финал йўлланмасини қўлга киритиш учун чилилик Николас Харрига қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Николас илк даврада испаниялик Гильермо Гарсиа-Лопесни 6:3, 7:6 ҳисобида енган
Фикрлар