“АТР Ecuador Open – 2018” бразилияликлар учун омадсиз ўтмоқда

“АТР Ecuador Open – 2018” турнирининг илк даврасида бразилиялик Рожерио Дутра Да Силва мағлубиятга учради.

Мазкур турнир Бразилия шарафини ҳимоя қилаётган теннисчилар учун омадсиз ўтмоқда. Гап шундаки, бироз аввал бразилиялик Томаз Беллуччи мусобақанинг яккалик баҳслари билан хайрлашган бўлса, Да Силва словакиялик Андрей Мартинга  5:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа Андрей иккинчи даврада испаниялик Пабло Карреньо-Бустага қарши рақобатлашадиган бўлди.

Tennis

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!