Дастин Браун ғалабага бир очко қолганда мағлубиятини тан олди

Германиялик Дастин Браун Монпелье шаҳрида ўтказилаётган мусобақада франциялик Николя Маюга қарши кортга чиқди.

“Open Sud de France – 2018” турнирининг ушбу учрашувда Дастиннинг қарори барчани лол қолдирди. У ўйинда 7:6, 5:2 ҳисобида олдинда бораётган эди. Иккинчи сетнинг еттинчи геймида Браун 40:15 ҳисобида ғалаба қозанаётган бир вақтда ўйинни давом эттирмади ва мағлубиятини тан олди.

Шу тариқа, ноодатий тарзда ғолиб бўлган Маю навбатдаги босқичда ҳамюрти Жо-Вилфрид Цонгага қарши кортга чиқади.

Tennis

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!