Денис Истомин қандай мағлуб бўлди?

Болгарияда ўтаётган “Diema Xtra Sofia Open – 2018” турнирининг иккинчи даврасида сербиялик Виктор Троицки ва ҳамюртимиз Денис Истомин ўзаро баҳслашди.

Учрашувнинг биринчи сетида тай-брекда мағлубиятга учраган Денис иккинчи сетда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ учинчи сетда мамлакатимизнинг энг кучли теннисчисига омад кулиб боқмади ва яна тай-брекда мағлуб бўлди.

Шу тариқа ғалаба қозонган Виктор Троицки чорак финалда швейцариялик Стэн Вавринкага қарши кортга чиқадиган бўлди.

Tennis

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!