Гаэль Монфис Китондан кетди

121

Гаэль Монфис Китондан кетди

Кито шаҳри мезбонлик қилаётган АТР мусобақасида франциялик Гаэль Монфис чорак финалда бразилиялик Тьяго Монтейрога қарши кортга чиқди.

Монфис биринчи сетда 4:6 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса,  иккинчи сетда осонлик билан ғалаба қозонди. Бироқ ҳал қилувчи учинчи сетда бразилиялик теннисчи ўзининг бор имкониятини ишга солиб, якунда 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Тьяго Монтейро “Ecuador Open Quito – 2018” турнирининг ярим финалига йўл олди.

Sports.uz