Икки чехиялик теннисчи “Australian Open – 2018”да каромат кўрсатди

Чехиялик Барбора Стрикова ҳамда Люси Шафаржова “Australian Open – 2018” турнирини ғалаба билан бошлади.

Барбора биринчи даврада америкалик Кристи Анни 6:1, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Люси мезбон теннисчи Айла Томляновични 7:5, 6:3 ҳисобида енгди.

Энди иккинчи даврада Барбора Стрикова испаниялик Лара Арруабарренага қарши кортга чиқади. Люси Шафаржованинг ушбу босқичдаги рақиби аниқ бўлганича йўқ.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!