Каролин Гарсия ўз мақсади сари олға бормоқда

Қатарда аёллар ўртасида ўтаётган халқаро турнирда франциялик Каролин Гарсия ва словакияликй Доминика Цибулкова ўзаро рақобатлашди.

Мазкур учрашувнинг биринчи сетини 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Гарсия иккинчи сетда тай-брекда ютқазди. Ҳал қилувчи сўнгги учинчи сетда Доминиканинг ўйини қовушмади ва бирорта ҳам геймни ютиб ололмади.

Шу тариқа “Qatar Total Open – 2018” турнирининг учинчи даврасида Гарсия россиялик  Анна Блинкова ҳамда франциялик Кристина Младенович учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!