Наоми Осака “Qatar Total Open – 2018”да кимни кутмоқда?

387

Наоми Осака “Qatar Total Open – 2018”да кимни кутмоқда?

Япониялик теннисчи Наоми Осака Доха шаҳри мезбонлик қилаётган турнирнинг биринчи даврасида чехиялик Катержина Синяковага қарши кортга чиқди.

Мазкур баҳсдаги биринчи сетни 6:4 ҳисобида ўзиники қилган Осака, иккинчи сетда рақибига бирорта ҳам геймни бой бермади ва 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Энди у “Qatar Total Open – 2018” мусобақасининг иккинчи даврасида латвиялик Анастасия Севастова ҳамда хорватиялик Донна Векич учрашуви ғолиби билан куч синашади.

Sports.uz