Рафаэль Надаль ва Кеи Нишикори биргаликда шуғулланади

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль "Abierto Mexicano Telcel - 2018" турнирига япониялик Кеи Нишикори билан бирга тайёргарлик кўради.

"Marca"нинг хабарига кўра, Рафаэль бугун Мексикага учиб кетган. У мусобақадаги илк учрашувни 28 февраль куни ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Акапулько шаҳри мезбонлик қиладиган ушбу турнир 26 февраль куни бошланиб, 4 мартга қадар давом этади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!