Роберто Карбальес-Баэнa илк совринини Китода ютиб олди

Кито шаҳрида ўтказилган “Ecuador Open – 2018” турнирининг финал учрашувида испаниялик Роберто Карбальес-Баэнa ва Альберт Рамос ўзаро куч синашди.

Мусобақанинг бош соврини учун ўтган учрашувда Роберто рақибини  6:3, 4:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Эквадорда ўтказилган турнирда Карбальеса-Баэнa фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди. Шунигдек, у 89.435 АҚШ доллари ва 250 рейтинг очкосини ҳам ишлаб олди.

Sport.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!