Румин теннисчисини тутиб олишди

Руминиялик теннисчи Адриан Барбу таъқиқланган дори воситасини қабул қилишда айблашмоқда.

У 2017 йилнинг август ойида Германияда ўтган "Челленжер" мусобақасида допинг назоратидан ўтказилган эди. Шунлан сўнг Адрианнинг қонида нандролон ва метенолон каби моддалар аниқланди.

Спортчи эса бу дори воситаларини фаолиятида танаффус қилган вақтда истеъмол қилганини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, бироқ унинг бу гапларини инобатга олмаган назоратчилар теннисчини 2019 йилнинг август ойига қадар мусобақалардан четлаштирди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!