Сабин Лисицки мағлубиятга қутилиб қолди
Германиялик теннисчи Сабин Лисицки Будапештда аёллар ўртасида ўтказилаётган турнирнинг биринчи даврасида ғалаба қозонди.
У мусобақада франциялик Полин Парментьега қарши кортга чиқди. Дастлабки сетда бирорта ҳам геймни ўз фойдасига ҳал қила олмаган Сабин, қолган сетларда 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди Лисицки “Hungarian Ladies Open – 2018” турнирининг чорак финалида словакиялие Виктория Кузьмова, ёки руминиялик Сорана Кирстяга қарши кортга чиқади.
Фикрлар