Сабина Шарипова финалда қоқилди

386

Сабина Шарипова финалда қоқилди

Хитойда Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан ўтказилган халқаро турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова финалда имкониятни бой берди.

Сабина Шарипова мусобақанинг ярим финалида гонлонглик Жан Лин билан куч синашиб, 2:6, 6:0, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга чиқди.

Мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Сабина хитойлик Хиню Гаога қарши рақобатлашди. Мазкур учрашувда теннисчимиздан омад юз ўгирди ва 6:1, 6:2 ҳисобида енгилди.

Sports.uz