Серена Уильямс Латвия гўзалидан мағлуб бўлди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида ташкил этилган “Mubadala World Tennis Championship – 2018” кўргазмали мусобақасида америкалик Серена Уильямс латвиялик Елена Остапенкога қарши кортга чиқди.

Унда Елена Остапенко  тажрибали рақиби Серенани 6:2, 3:6, 10:5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Эслатиб ўтамиз, ушуб ўйин Серананинг “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Australian Open-2017” турнирида бош совринини қўлга киритганидан кейинги илк расмий учрашуви бўлди.

Серена Уильямс ва Елена Остапенко бу кунга қадар бирор маротаба ўзаро баҳслашмаган. Шу тариқа ўзаро учрашувлардаги ҳисоб - 1:0. Елена фойдасига.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!