Симона Халеп “Australian Open – 2018”да Эжени Бушар синовдан ўтказади

Австралияда “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Australian Open – 2018” мусобақасида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси руминиялик Симона Халеп мезбонлар шарафини ҳимоя қилган Дестани Айявани 7:6), 6:1 ҳисобида мағлуб қилди.

Шунингдек, канадалик Эжени Бушар ушбу даврада франциялик Осеан Додин устидан 6:3, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди мусобақанинг иккинчи даврасида Симона ва Эжени ўзаро баҳс олиб боради.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!