Симона Халеп: Мен Австралияга бекорга келмадим

Руминиялик теннисчи Симона Халеп Австралия Очиқ чемпионатидаги иштирокидан нималар кутаётгани ҳақида гапириб ўтди.

"Мен Мелбурнда дунёдаги биринчи рақамли теннисчиси сифатида, бутунлай янги туйғуларни бошдан кечирмоқдаман деб айта олмайман. Лекин мен учун бу жуда муҳим бир вазият ва мен бу рольда бўлишдан мамнунман. Мен ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман ва рақобатга тайёрман. Бу ерда оддий ўйинлар йўқ ва рейтинг жуда муҳим эмас. Фақатгина турнирда максимал даражада ўйнашни истайман.

Албатта, иложи борича бу турнирда юқори натажи кўрсатишим керак. Энди асосий вазифам - ғалаба қозониш”, - дейди Симона.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!