Симона Халепни ким тўхтатади?
“Катта дубулға” туркумига кирувчи “Australian Open – 2018” турнирининг хотин-қизлар ўртасидаги чорак финал баҳсида руминиялик Симона Халеп ғалаба қозонди.
Симона ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш учун ушбу босқичда чехиялик Каролина Плишковага қарши кортга чиқиб, 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Энди у ярим финалда германиялик Анжелик Кербер билан рақобатлашади.
Фикрлар