Хен Чон “Australian Open – 2018” ярим финалида

“Australian Open – 2018” турнирининг эркаклар ўртасидаги баҳсларда чорак финал учрашувлари давом этмоқда.

Мельбурн шаҳри мезбонлик қилаётган ушбу мусобақада Марин Чилич (Хорватия) ва Рафаэль Надаль (Испания) ўзаро куч синади. Ўйиндаги ҳисоб 3:6, 6:3, 6:7, 6:2, 2:0 бўлиб турган вазиятда Рафаэль баҳсни давом эттиришдан бош тортди.

Британиялик Кайл Эдмунд эса болгариялик Григор Димитровни 6:4, 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жанубий Корея шарафини ҳимоя қилаётган Хен Чон америкалик рақиби Теннис Сандгренни 6:4, 7:6, 6:3 ҳисобида енгиб, ярим финалга йўл олди.

Бироздан сўнг чехиялик Томаш Бердих ва Рожер Федерер учрашуви бўлиб ўтади.

Sports.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!