«Андижон» ҳимояни мустаҳкамламоқда

Янги мавумга Тошкентда тайёргаглик олиб бораётган "Андижон" клуби йиғин давомида бир қатор янги футболчилар билан шартонма имзоламоқда.

Хусусан, куни-кеча таркибга «Машъал»дан Аваз Агалиев ва «Бухоро»дан Алишер Саматов келиб қўшилди. Бу ҳақда "Андижон" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Агалиев чап қанот ҳимоячиси бўлса, Саматов ҳимоя чизиғининг маркази ва ўнг қанотида бирдек ўйнай олади. 

«Бургутлар» эртага Тошкентдаги йиғини чоғида навбатдаги назорат учрашувини ўтказади. Уларга Суперлига вакили «Бухоро» жамоасидир рақиблик қилади.  Ўйин «Бунёдкор» машғулот майдонида соат 15:00да бошланиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!