«Арсенал» бир хатони иккинчи бор такрорламоқчи эмас

21 июнь,2017, 09:47 360

«Арсенал» бир хатони иккинчи бор такрорламоқчи эмас

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячи Аарон Ремзи билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади.

«Тўпчилар» Санчес, Ўзил ва Окслейд-Чемберлен билан шартнома борасида юзага келган муаммолар, Ремзи билан ҳам такрорланишидан ҳавотирда.

Уэльсик футболчининг «Арсенал» билан шартномаси эса яна икки йил амал қилади.

26 ёшли футболчининг ҳафталик маоши эса 100 минг фунтдан юқоридир.

Якунига етган мавсумда Ремзи АПЛда 23 ўйинда иштирок этди ва 1 та гол киритиб, 4 голга ассистентлик қилди.

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.