«Барселона» «янги Неймар»ни сотиб олади

Бразилиянинг «Сантос» клуби ярим ҳимоячиси Лукас Лима «Барселона» футболчисига айланади. Бу ҳақда Браизилия ОАВ хабар бермоқда.

26 ёшли футболчи испан клуби билан оғзаки келишувга эришгани айтилмоқда. Унинг «Сантос» билан амалдаги келишуви эса шу йилнинг декабрида ниҳоясига етади ва қишда эркин агент сифатида «Барселона» сафига бориб қўшилиши айтилмоқда.

Ушбу мавсумда Лима Бразилия чемпионатида 4 ўйинда майдонга тушди. Қайд этиш жоиз, Бундан 4 йил олдин Неймар ҳам «Сантос»ни «Барселона»га алмаштирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!