419 0

Испаниянинг «Барселона» клуби «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Марко Верраттини қўлга кирита олмаса, «Ювентус» футболчиси Миралем Пmянични ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Испан ОАВнинг ёзишича, Пmянич «Лион»да ўйнаб юрган кезларидаёқ, «Барселона» уни ўз сафида кўришни истаган.

Якунланган мавсумда Пmянич А Серияда 30 та ўйинда иштирок этди ва 5 та гол киритиб, 9 та голга ассистентлик қилди. Босниялик футболчининг туринликлар билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилда ниҳоясига етади.

Илгарироқ, «Барселона» Верратти келадиган бўлса, Иван Ракитични сотиши борасида хабарлар тарқалган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98