«Бавария» 22 ёшли футболчи учун «Лион»га «хотамтойлик» қилди

14 июнь, 23:10 204

«Бавария» 22 ёшли футболчи учун «Лион»га «хотамтойлик» қилди

Франциянинг «Лион» клуби ярим ҳимоячи Корентин Толиссонинг «Бавария»га ўтганини тасдиқлади.

Француз клуби «Бавария»дан Толиссо учун 41,5 млн евро олганини эълон қилди. Яна 6 млн евро турли бонуслар тариқасида тўланиши ҳам илова қилиш жоиз.

Мазкур сотув «Лион» тарихидаги энг қимматбаҳо сотув бўлгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Толиссо «Лион» жамоаси академияси тарбияланувчиси саналади. Якунланган мавсумда «Лион» сафида жами 47 ўйинда иштирок этди ва 14 та гол киритиб, 7 та голли узатмани амалга оширди.