«Бавария» бразилиялик футболчидан воз кечиб, украиналик футболчини олиб келмоқчи

19 июнь, 15:15 107

«Бавария» бразилиялик футболчидан воз кечиб, украиналик футболчини олиб келмоқчи

Украин ОАВда ёзишича, Киевнинг «Динамо» клуби ва Украина терма жамоаси ҳужумчиси Андрей Ярмоленко «Бавария»га ўтишга яқин турибди.

Ушбу трансфер ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Бироқ украин матбуотида ёзилишича, мюнхенликлар Ярмоленконинг хизматларига жиддий тарзда қизиқиб қолишган.

Ярмоленко «Бавария»да «Ювентус»га кетиши кутилаётган Дуглас Костанинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Андрей Украина Премьер лигасида 28 та ўйин ўтказди ва 15 та гол киритди ва 7 та голга ассистентлик қилди.