«Бавария» рози бўлди

19 июнь,2017, 14:05 263

«Бавария» рози бўлди

«Бавария» ярим ҳимоячиси Дуглас Коста фаолиятини «Ювентус»да давом эттирадиган бўлди. Немис ОАВнинг хабар беришича, мюнхенликлар бразилиялик футболчи учун 40 млн евро миқдоридаги товон пулига рози бўлишган.

Агарда, ушбу келишув амалга ошса, Коста «Бавария» сотган энг қимматбаҳо футболчига айланади.

Хабарларга қараганда, Костанинг «кекса синора»даги маоши йилига 7 млн еврони ташкил этади. Шартнома қанча муддатга имзоланиши хали номаълум.

Маълумот учун, Коста 2015 йил «Шахтёрд»дан 30 млн еврога «Бавария»га кўчиб ўтган эди.