«Бавария» янги футболчи сотиб олганини расман эълон қилди

14 июнь, 21:25 172

«Бавария» янги футболчи сотиб олганини расман эълон қилди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Лион» ярим ҳимоячиси Корентин Толиссони сотиб олганини расман эълон қилди. 22 ёшли футболчи немис жамоаси билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Футболчи тиббий кўрикдан ҳам муваффақиятли ўтди.

Маълумот учун, Толиссо «Лион» жамоаси академияси тарбияланувчиси саналади. Якунланган мавсумда «Лион» сафида жами 47 ўйинда иштирок этди ва 14 та гол киритиб, 7 та голли узатмани амалга оширди.